ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - អាឡាអូទីន ម៉ានសួរ

Фотиҳа

external-link copy
1 : 1

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). info
التفاسير:

external-link copy
2 : 1

ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

2. Ҳамду сано бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 1

ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

3. Меҳрибон ва Раҳмли. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 1

مَٰلِكِ يَوۡمِ ٱلدِّينِ

4. Жазо (Қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи. info

И з о ҳ. Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, Охиратдаги ҳисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолониг Ўзигина ҳамду санога лойиқ Зотдир.

التفاسير:

external-link copy
5 : 1

إِيَّاكَ نَعۡبُدُ وَإِيَّاكَ نَسۡتَعِينُ

5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. info

И з о ҳ. Яъни, Сендан ўзганинг олдида бошимизни эгмаймиз ва Сендан ўзгага ёрдам сўраб илтижо ҳам қилмаймиз.

التفاسير:

external-link copy
6 : 1

ٱهۡدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ

6. Бизларни Тўғри Йўлга йўллагайсан. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 1

صِرَٰطَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمۡتَ عَلَيۡهِمۡ غَيۡرِ ٱلۡمَغۡضُوبِ عَلَيۡهِمۡ وَلَا ٱلضَّآلِّينَ

7. У шундай зотларнинг йўлики, Сен Ўзинг уларга инъом қилгансан — улар ғазабга дучор бўлмаган ва залолатга кетмаган — адашмаганларнинг йўлидир. info

И з о ҳ. Мазкур зотлар — барча пайғамбарлар, ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари ва ўз ақидалари йўлида жонларини фидо қилган кишилардир. Намозда ушбу сурани ўқигандан сўнг «Омийн» дейиш мустаҳабдир, маъноси «Эй Аллоҳ, ижобат қилгин», демакдир. «Омийн» уламолар иттифоқига кўра, «Фотиҳа» сурасидан бир оят эмас, шунинг учун уни Мусҳафда ёзилмаслигига иттифоқ қилганлар.

التفاسير: