Terjemahan makna Alquran Alkarim - Terjemahan Al-Mukhtaṣar fī Tafsīr Al-Qur`ān Al-Karīm ke bahasa Uzbek

Мурсалот

Tujuan Pokok Surah Ini:
الوعيد للمكذبين بالويل يوم القيامة.
Ҳақни ёлғонга чиқарадиганлар учун қиёмат куни азоб ваъдси бордир. info

external-link copy
1 : 77

وَٱلۡمُرۡسَلَٰتِ عُرۡفٗا

Аллоҳ таоло от ёлидек пайдар-пай эсадиган шамоллар номига қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 77

فَٱلۡعَٰصِفَٰتِ عَصۡفٗا

Кучли эсувчи бўрон номига ҳам қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 77

وَٱلنَّٰشِرَٰتِ نَشۡرٗا

Ёмғирни тарқатиб юборадиган шамоллар номига қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 77

فَٱلۡفَٰرِقَٰتِ فَرۡقٗا

Ҳақ ва ботилни ажратувчи оятларни етказган фаришталар номига қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 77

فَٱلۡمُلۡقِيَٰتِ ذِكۡرًا

Ваҳийни олиб тушадиган фаришталар номига қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 77

عُذۡرًا أَوۡ نُذۡرًا

У фаришталар Аллоҳ тарафидан одамларга узр-баҳона қолдирмаслик ҳамда Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириш учун ваҳийни олиб тушади. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 77

إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَٰقِعٞ

Дарҳақиқат, қайта тирилиш, ҳисоб-китоб ва жазо ҳақидаги ваъдалар шак-шубҳасиз, аниқ амалга ошади. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 77

فَإِذَا ٱلنُّجُومُ طُمِسَتۡ

Юлдузларнинг нури сўниб, зиёси ўчиб қолганида. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 77

وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ فُرِجَتۡ

Фаришталар тушиши учун осмон ёрилганида. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 77

وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ نُسِفَتۡ

Тоғлар ўрнидан қўзғатилиб, майдаланиб, тўзонга айланиб кетганида. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 77

وَإِذَا ٱلرُّسُلُ أُقِّتَتۡ

Вақти-соати келиб, пайғамбарлар жамланганида. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 77

لِأَيِّ يَوۡمٍ أُجِّلَتۡ

Пайғамбарларнинг ўз қавми устидан берадиган гувоҳлиги улуғ кунга кечиктирилганида. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 77

لِيَوۡمِ ٱلۡفَصۡلِ

Бу кун бандалар орасини ажратиш кунидир. Ким ҳақли ва ким ҳақсиз, ким бахтли ва ким бахтсиз экани аниқ бўладиган кун. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 77

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ажрим куни нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! info
التفاسير:

external-link copy
15 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

Бу кунда Аллоҳ томонидан пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
16 : 77

أَلَمۡ نُهۡلِكِ ٱلۡأَوَّلِينَ

Биз аввалги умматларни Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарларини ёлғонга чиқарганларида ҳалок қилмадикми?! info
التفاسير:

external-link copy
17 : 77

ثُمَّ نُتۡبِعُهُمُ ٱلۡأٓخِرِينَ

Сўнгра улардан кейинги ёлғонга чиқарувчиларни ҳам аввалгиларни ҳалок қилганимиз каби ҳалок қилурмиз. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 77

كَذَٰلِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِينَ

Ўша умматни ҳалок қилганимиз каби Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга келган рисолатни ёлғонга чиқарувчи жиноятчи кимсаларни ҳам ҳалок қилурмиз. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

Аллоҳ таолонинг жиноятчиларга уқубат таҳдидларини ёлғонга чиқарувчиларга ўша кунда ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:
Beberapa Faedah Ayat-ayat di Halaman Ini:
• خطر التعلق بالدنيا ونسيان الآخرة.
Дунёга боғланиб қолиб, охиратни унутиш нақадар хатарли. info

• مشيئة العبد تابعة لمشيئة الله.
Банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқдир. info

• إهلاك الأمم المكذبة سُنَّة إلهية.
Ҳақни инкор қилувчи умматни ҳалок айлаш илоҳий қонуниятдир. info

external-link copy
20 : 77

أَلَمۡ نَخۡلُقكُّم مِّن مَّآءٖ مَّهِينٖ

Эй одамлар, ахир Биз сизларни бир томчи ҳақир сувдан-нутфадан яратмадикми?! info
التفاسير:

external-link copy
21 : 77

فَجَعَلۡنَٰهُ فِي قَرَارٖ مَّكِينٍ

Сўнгра ўша ҳақир сувни мустаҳкам ҳимояланган қароргоҳга – онанинг бачадонига жойладик. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 77

إِلَىٰ قَدَرٖ مَّعۡلُومٖ

Онанинг қорнида маълум бир муддат, яъни, ҳомила муддати тугагунча қолдирдик. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 77

فَقَدَرۡنَا فَنِعۡمَ ٱلۡقَٰدِرُونَ

Туғилажак боланинг кўриниши, ранги ва бошқа сифатларини белгилаб қўйдик. Биз шу ишларнинг ҳаммасини қила олган буюк қудрат эгасимиз! info
التفاسير:

external-link copy
24 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

У кунда Аллоҳнинг қудратини ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
25 : 77

أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ كِفَاتًا

Ахир биз ерни одамларнинг барчасини бағрига олувчи-тўпловчи қилиб қўймадикми? info
التفاسير:

external-link copy
26 : 77

أَحۡيَآءٗ وَأَمۡوَٰتٗا

Одамларнинг тирикларини юзасида яшатиб, яшнатиб ўз бағрига олса, ўликларини дафн қилиб бағрига олади. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 77

وَجَعَلۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ شَٰمِخَٰتٖ وَأَسۡقَيۡنَٰكُم مَّآءٗ فُرَاتٗا

Ерни қимирламасдан маҳкам туриши учун унда баланд ва мустаҳкам тоғларни барпо қилдик.
Эй одамлар, сизларни ширин-чучук сув билан таъминладик. Шуларни яратган Зот сизларни қайта тирилтиришдан ожиз қолиши асло мумкин эмас.
info
التفاسير:

external-link copy
28 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

У кунда Аллоҳнинг неъматларини ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
29 : 77

ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ

Пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга: ”Эй, ёлғонга чиқарувчилар, мана энди ўзларингиз ёлғон деган азоб сари бораверинглар”, - дейилади. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 77

ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ ظِلّٖ ذِي ثَلَٰثِ شُعَبٖ

”Дўзах тутунидан ҳосил бўлган уч бўлакли ”соя” сари бораверинглар ”. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 77

لَّا ظَلِيلٖ وَلَا يُغۡنِي مِنَ ٱللَّهَبِ

Бу соянинг ҳеч қандай салқини йўқ. У ”соя” сизларга дўзахнинг алангаси ва ҳарорати етиб келишини тўса олмайди. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 77

إِنَّهَا تَرۡمِي بِشَرَرٖ كَٱلۡقَصۡرِ

Дўзах учқунларни отиб туради. Ҳар бир учқуннинг катталиги бир қасрдек бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 77

كَأَنَّهُۥ جِمَٰلَتٞ صُفۡرٞ

Дўзах отаётган учқунларнинг ранги ва катталиги қорамтир сарғиш туялар кабидир. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

Аллоҳнинг азобини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
35 : 77

هَٰذَا يَوۡمُ لَا يَنطِقُونَ

У кун улар бирон нима деёлмайдиган кундир. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 77

وَلَا يُؤۡذَنُ لَهُمۡ فَيَعۡتَذِرُونَ

Қилган ёмонликлари ва куфри учун Аллоҳ таолодан узр сўрашларига изн берилмайди. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

Ўша куни бу куннинг ҳодисаларини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
38 : 77

هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِۖ جَمَعۡنَٰكُمۡ وَٱلۡأَوَّلِينَ

Бу кун халқлар орасини ажрим қиладиган кундир. У кун сизларни ҳам, аввал ўтганларни ҳам кенг майдонга тўпладик. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 77

فَإِن كَانَ لَكُمۡ كَيۡدٞ فَكِيدُونِ

Агар сизларда Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган бирон ҳийла-найранг бўлса, Менга ўшани қўлланглар-чи?! info
التفاسير:

external-link copy
40 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

Ажрим кунини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
41 : 77

إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي ظِلَٰلٖ وَعُيُونٖ

Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсуниб, тақиқларидан тийилган тақводорлар эса жаннатдаги қуюқ баргли дарахтлар сояларида ва оқиб турган чучук сувли чашмалардадирлар. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 77

وَفَوَٰكِهَ مِمَّا يَشۡتَهُونَ

Кўнгиллари тусаган мевалардадирлар. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 77

كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Уларга айтилур: ”Дунё ҳаётида қилиб ўтган солиҳ амалларингиз туфайли ҳеч қандай таъбингиз бузилмасдан жаннатнинг покиза меваларидан, ёқимли ичимликларидан маза қилиб еб-ичиб юринглар”. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 77

إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ

Албатта Биз чиройли амал қилувчиларни сизларни мукофотлаганимиз каби мукофотлаймиз. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

У кунда Аллоҳ таоло тақводорлар учун ҳозирлаб қўйган неъматларни ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
46 : 77

كُلُواْ وَتَمَتَّعُواْ قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجۡرِمُونَ

Ёлғон деювчиларга айтилур: ”Майли, сизлар дунё ҳаётида озгина вақт еб-ичиб, ҳаёт лаззатларидан фойдаланиб қолинглар. Аммо сизлар Аллоҳга кофир бўлганингиз, Унинг пайғамбарларини ёлғончи қилганингиз учун аниқ жиноятчисизлар. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

У кунда охират куни оладиган жазоларини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
48 : 77

وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱرۡكَعُواْ لَا يَرۡكَعُونَ

Ёлғон деювчиларга: ”Аллоҳ учун намоз ўқинглар”, дейилса, намоз ўқимаслар. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 77

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

Бу кунда Аллоҳ томонидан пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
50 : 77

فَبِأَيِّ حَدِيثِۭ بَعۡدَهُۥ يُؤۡمِنُونَ

Аллоҳ томонидан нозил қилинган мана шу Қуръонга иймон келтирмасалар, ундан бошқа қайси сўзга – китобга иймон келтирадилар?! info
التفاسير:
Beberapa Faedah Ayat-ayat di Halaman Ini:
• رعاية الله للإنسان في بطن أمه.
Аллоҳ таоло инсонни онаси қорнидан бошлаб парвариш қилади. info

• اتساع الأرض لمن عليها من الأحياء، ولمن فيها من الأموات.
Ернинг бағри кенг. У ҳаммани ўз бағрига олади. Тирикларни устига, ўликларни эса остига. info

• خطورة التكذيب بآيات الله والوعيد الشديد لمن فعل ذلك.
Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқариш нақадар хатарли. Бу ишни қилганларга қаттиқ таҳдид бор. info