क़ुरआन के अर्थों का अनुवाद - उज़्बेक अनुवाद - अनुवाद अग्रदूत केंद्र

Духон

external-link copy
1 : 44

حمٓ

Ҳо. Мим. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 44

وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ

Очиқ Китобга қасам. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 44

إِنَّآ أَنزَلۡنَٰهُ فِي لَيۡلَةٖ مُّبَٰرَكَةٍۚ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ

Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 44

فِيهَا يُفۡرَقُ كُلُّ أَمۡرٍ حَكِيمٍ

Унда ҳар бир пухта иш ажрим қилинур. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 44

أَمۡرٗا مِّنۡ عِندِنَآۚ إِنَّا كُنَّا مُرۡسِلِينَ

Бизнинг ҳузуримиздан бўлган фармонга биноан. Албатта, Биз пайғамбарлар юборгувчи бўлдик. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 44

رَحۡمَةٗ مِّن رَّبِّكَۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ

Парвардигорингиз тарафидан бўлган раҳматдир. Албатта, У Эшитгувчи, Билгувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 44

رَبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ

Осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир. Агар аниқ ишонгувчи бўлсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 44

لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ رَبُّكُمۡ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلۡأَوَّلِينَ

Ундан ўзга илоҳ йўқ. Жон беради, жон олади. Сизларнинг Парвардигорингиз. Олдинги ота-боболарингизнинг Парвардигори. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 44

بَلۡ هُمۡ فِي شَكّٖ يَلۡعَبُونَ

Йўқ, улар шак-шубҳага бориб, ўйинқароқлик қиляптилар. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 44

فَٱرۡتَقِبۡ يَوۡمَ تَأۡتِي ٱلسَّمَآءُ بِدُخَانٖ مُّبِينٖ

Бас, сиз само бир очиқ тутунни олиб келадиган кунни кутинг. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 44

يَغۡشَى ٱلنَّاسَۖ هَٰذَا عَذَابٌ أَلِيمٞ

Одамларни қамраб олур. Бу аламли азобдир. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 44

رَّبَّنَا ٱكۡشِفۡ عَنَّا ٱلۡعَذَابَ إِنَّا مُؤۡمِنُونَ

Парвардигоро, биздан бу азобни даф қил. Албатта, биз иймон келтиргувчилармиз. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 44

أَنَّىٰ لَهُمُ ٱلذِّكۡرَىٰ وَقَدۡ جَآءَهُمۡ رَسُولٞ مُّبِينٞ

Энди уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин? Ҳолбуки, уларга очиқ пайғамбар келганди. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 44

ثُمَّ تَوَلَّوۡاْ عَنۡهُ وَقَالُواْ مُعَلَّمٞ مَّجۡنُونٌ

Кейин ундан юз ўгирдилар ва «ўргатилган мажнун», дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 44

إِنَّا كَاشِفُواْ ٱلۡعَذَابِ قَلِيلًاۚ إِنَّكُمۡ عَآئِدُونَ

Албатта, Биз азобни бироз аритгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 44

يَوۡمَ نَبۡطِشُ ٱلۡبَطۡشَةَ ٱلۡكُبۡرَىٰٓ إِنَّا مُنتَقِمُونَ

Биз катта ушлаш билан ушлайдиган кунда. Албатта, Биз қасос олгувчидирмиз. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 44

۞ وَلَقَدۡ فَتَنَّا قَبۡلَهُمۡ قَوۡمَ فِرۡعَوۡنَ وَجَآءَهُمۡ رَسُولٞ كَرِيمٌ

Улардан олдин Фиръавн қавмини ҳам синаганмиз. Уларга улуғ пайғамбар келганди. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 44

أَنۡ أَدُّوٓاْ إِلَيَّ عِبَادَ ٱللَّهِۖ إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ

(У деди:) «Сизлар Аллоҳнинг бандаларини менга қўйиб беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман. info
التفاسير: