क़ुरआन के अर्थों का अनुवाद - पवित्र क़ुरआन की संक्षिप्त व्याख्या का उज़्बेक अनुवाद

पृष्ठ संख्या:close

external-link copy
31 : 78

إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا

Парвардигорларининг буйруқларини бажарган ва тақиқларидан тийилган тақводорлар учун ғалаба маскани бордир. Бу масканда улар талаб ва истакларига эришиш билан ғалаба қозонадилар. Бу маскан жаннатдир. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 78

حَدَآئِقَ وَأَعۡنَٰبٗا

Боғлар ва узумзорлар ҳам бор. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 78

وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابٗا

Сарвқомат, тенгдош сулувлар ҳам бор. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 78

وَكَأۡسٗا دِهَاقٗا

Шаробга лиқ тўла майкосалар ҳам бор. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 78

لَّا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا كِذَّٰبٗا

Жаннатда беҳуда гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмайдилар, бир-бирларини алдамайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 78

جَزَآءٗ مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابٗا

Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан берилган етарли тортиқ – совғадир. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 78

رَّبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلرَّحۡمَٰنِۖ لَا يَمۡلِكُونَ مِنۡهُ خِطَابٗا

У Осмонлару ернинг ва улар орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори, дунё ва охират Раҳмонидир. Осмонлару ердагиларнинг ҳеч бири У Зотдан бирон нарса сўрашга журъат эта олмаслар. Фақат Ўзи изн берган кишиларгина бундан мустаснодир. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 78

يَوۡمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ صَفّٗاۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَقَالَ صَوَابٗا

У шундай кунки, Жаброил ва фаришталар саф тортиб турадилар. Бирон кимсанинг шафоати ҳақида сўз оча олмаслар. Фақатгина Раҳмон шафоат қилишга рухсат берган кишилар бундан мустаснодир. Улар тавҳид калимасидек рўй-рост сўзлайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 78

ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا

Сизларга тавсифи келтирилган ўша кун, шубҳасиз, содир бўлгувчидир. Кимки шу кунда Аллоҳнинг азобидан нажот топишни истаса, Парвардигорини рози қилувчи солиҳ амаллардан иборат бўлган йўлни маҳкам ушласин. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 78

إِنَّآ أَنذَرۡنَٰكُمۡ عَذَابٗا قَرِيبٗا يَوۡمَ يَنظُرُ ٱلۡمَرۡءُ مَا قَدَّمَتۡ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلۡكَافِرُ يَٰلَيۡتَنِي كُنتُ تُرَٰبَۢا

Эй одамлар, сизларни яқинда содир бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У шундай кунки, ҳар бир киши ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларини кўради. Аллоҳнинг азобидан халос бўлишни чин дилдан орзу қилган кофирлар эса: "Тупроққа айланиб қоладиган ҳайвонлар сингари мен ҳам тупроққа айланиб қолсам қанийди", деб қолади. info
التفاسير:
इस पृष्ठ की आयतों से प्राप्त कुछ बिंदु:
• التقوى سبب دخول الجنة.
Тақво жаннатга олиб боради. info

• تذكر أهوال القيامة دافع للعمل الصالح.
Қиёмат даҳшатларини эслаш солиҳ амаллар қилишга ундайди. info

• قبض روح الكافر بشدّة وعنف، وقبض روح المؤمن برفق ولين.
Оятлар кофирнинг жони шафқатсиз ва қўполлик билан олиниши, мўминнинг жони эса юмшоқлик ва мулойимлик билан олиниши ҳақида сўзлаяпти. info