क़ुरआन के अर्थों का अनुवाद - पवित्र क़ुरआन की संक्षिप्त व्याख्या का उज़्बेक अनुवाद

Нажм

सूरा के उद्देश्य:
إثبات صدق الوحي وأنه من عند الله.
Ваҳийнинг Аллоҳ ҳузуридан келган ҳақ эканини исбот этиш. info

external-link copy
1 : 53

وَٱلنَّجۡمِ إِذَا هَوَىٰ

Аллоҳ ботаётган юлдузга қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 53

مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمۡ وَمَا غَوَىٰ

Муҳаммад алайҳиссалом ҳидоят йўлидан озмади. Адашмади. Аксинча, энг тўғри йўлда юрибди. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 53

وَمَا يَنطِقُ عَنِ ٱلۡهَوَىٰٓ

Бу Қуръонни ҳавойи нафсидан олиб гапираётгани йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 53

إِنۡ هُوَ إِلَّا وَحۡيٞ يُوحَىٰ

Бу Қуръон Аллоҳ таоло Жаброил алайҳссалом орқали Муҳаммад алайҳиссаломга юборган ваҳийдан бошқа нарса эмас. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 53

عَلَّمَهُۥ شَدِيدُ ٱلۡقُوَىٰ

Буни унга ўта кучли фаришта - Жаброил алайҳиссалом ўргатган. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 53

ذُو مِرَّةٖ فَٱسۡتَوَىٰ

Жаброил алайҳиссалом хушсурат бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломга қандай яратилган бўлса, ўшандай асл суратида кўринган. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 53

وَهُوَ بِٱلۡأُفُقِ ٱلۡأَعۡلَىٰ

Жаброил самонинг олий уфқида эди. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 53

ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّىٰ

Кейин Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломга яқинлашиб, яқин жойга келди. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 53

فَكَانَ قَابَ قَوۡسَيۡنِ أَوۡ أَدۡنَىٰ

Бас, у зотга икки камон оралиғида ёки ундан-да яқинроқ келди. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 53

فَأَوۡحَىٰٓ إِلَىٰ عَبۡدِهِۦ مَآ أَوۡحَىٰ

Жаброил Аллоҳнинг бандаси Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳийни олиб келди. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 53

مَا كَذَبَ ٱلۡفُؤَادُ مَا رَأَىٰٓ

Муҳаммад алайҳиссаломнинг қалби кўзи кўрган нарсани ёлғон демади. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 53

أَفَتُمَٰرُونَهُۥ عَلَىٰ مَا يَرَىٰ

Эй мушриклар, Пайғамбар билан Аллоҳ унга меърож кечаси кўрсатиб қўйган нарса ҳақида тортишасизларми? info
التفاسير:

external-link copy
13 : 53

وَلَقَدۡ رَءَاهُ نَزۡلَةً أُخۡرَىٰ

Муҳаммад алайҳиссалом Жаброилни асл суратида иккинчи марта меърож кечасида кўрган. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 53

عِندَ سِدۡرَةِ ٱلۡمُنتَهَىٰ

Энг четдаги Нилуфар ёнида. У еттинчи осмондаги жуда улкан дарахт. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 53

عِندَهَا جَنَّةُ ٱلۡمَأۡوَىٰٓ

Жаннати маъво шу дарахтнинг ёнидадир. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 53

إِذۡ يَغۡشَى ٱلسِّدۡرَةَ مَا يَغۡشَىٰ

Ўшанда Нилуфарни Аллоҳнинг амри билан чек-чегарасини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган жуда улкан нарса ўраб олганди. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 53

مَا زَاغَ ٱلۡبَصَرُ وَمَا طَغَىٰ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўзи ўнгга ҳам, сўлга ҳам оғмади. Ҳаддидан ҳам ошмади. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 53

لَقَدۡ رَأَىٰ مِنۡ ءَايَٰتِ رَبِّهِ ٱلۡكُبۡرَىٰٓ

Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечаси Парвардигорининг қудратига далолат қиладиган буюк оятларидан айримларини, жумладан, жаннат ва дўзахни кўрди. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 53

أَفَرَءَيۡتُمُ ٱللَّٰتَ وَٱلۡعُزَّىٰ

Эй мушриклар, ўзинглар ибодат қилаётган мана бу бутлар - Лот ва Уззо ҳақида ўйлаб кўрдингларми?! info
التفاسير:

external-link copy
20 : 53

وَمَنَوٰةَ ٱلثَّالِثَةَ ٱلۡأُخۡرَىٰٓ

Бутларингиздан яна учинчиси Манот ҳақида ҳам ўйлаб кўрдингларми? Улар сизларга бирон фойда ёки зарар келтира оладиларми?! info
التفاسير:

external-link copy
21 : 53

أَلَكُمُ ٱلذَّكَرُ وَلَهُ ٱلۡأُنثَىٰ

Эй мушриклар, сизларга ўзинглар яхши кўрадиган эркак жинсию, Аллоҳга сизлар ёмон кўрадиган аёл жинсими?! info
التفاسير:

external-link copy
22 : 53

تِلۡكَ إِذٗا قِسۡمَةٞ ضِيزَىٰٓ

У ҳолда ўз ҳавойи нафсларингиз билан қилган бу тақсимотингиз ўта адолатсиз тақсимот-ку?! info
التفاسير:

external-link copy
23 : 53

إِنۡ هِيَ إِلَّآ أَسۡمَآءٞ سَمَّيۡتُمُوهَآ أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَٰنٍۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَمَا تَهۡوَى ٱلۡأَنفُسُۖ وَلَقَدۡ جَآءَهُم مِّن رَّبِّهِمُ ٱلۡهُدَىٰٓ

Бу бутлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлар, холос. Уларда илоҳликдан асар ҳам йўқ. Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай ҳужжат нозил қилмаган. Мушриклар ўз эътиқодларида фақат гумонга ва шайтон безаб кўрсатган ҳавойи нафсларига эргашадилар. Ҳолбуки, Парвардигорлари тарафидан Пайғамбар орқали ҳидоят келиб турибди. Улар эса бу ҳидоятга эргашмаяптилар. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 53

أَمۡ لِلۡإِنسَٰنِ مَا تَمَنَّىٰ

Ёки инсон учун бутларнинг шафоат қилишини исташидек, ўзи орзу қилган нарсаси бўлаверадими? info
التفاسير:

external-link copy
25 : 53

فَلِلَّهِ ٱلۡأٓخِرَةُ وَٱلۡأُولَىٰ

Йўқ. Нимани орзу қилсалар, ўшанга эришавермайдилар. Зеро, охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Аллоҳникидир. Улардан истаганини беради, истаганини бермайди. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 53

۞ وَكَم مِّن مَّلَكٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ لَا تُغۡنِي شَفَٰعَتُهُمۡ شَيۡـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ أَن يَأۡذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرۡضَىٰٓ

Самоларда қанча фаришталар борки, кимнидир шафоат қилмоқчи бўлсалар, уларнинг шафоатидан заррача фойда бўлмайди. Аллоҳ кимларнинг шафоат қилишига рухсат берса ва кимларнинг шафоат қилинишига рози бўлса, ўшаларгина бундан мустасно. Аллоҳ Ўзига шерик қилинганларнинг шафоат қилишларига ҳаргиз изн бермас. Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилганларнинг шафоат қилинишига рози ҳам бўлмас. info
التفاسير:
इस पृष्ठ की आयतों से प्राप्त कुछ बिंदु:
• كمال أدب النبي صلى الله عليه وسلم حيث لم يَزغْ بصره وهو في السماء السابعة.
Пайғамбар алайҳиссалом одоби камолига етган одоб эди. Еттинчи осмонда ҳам кўзларини ўнгу сўлга оғдирмади. info

• سفاهة عقل المشركين حيث عبدوا شيئًا لا يضر ولا ينفع، ونسبوا لله ما يكرهون واصطفوا لهم ما يحبون.
Мушрикларнинг ақли нақадар қисқа. Чунки улар фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Ўзлари ёқтирмайдиган нарсаларни Аллоҳники деб, ўзлари яхши кўрадиган нарсаларни бизники, дейдилар. info

• الشفاعة لا تقع إلا بشرطين: الإذن للشافع، والرضا عن المشفوع له.
Шафоатнинг икки шарти бор. Аллоҳ шафоат қилувчига изн бериши, шафоат қилинувчидан эса рози бўлиши. info