И з о ҳ. Мазкур оят Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломни масхара қилишиб: «Эй Муҳаммад, сен бизларни қўрқитаётган Қиёмат рост бўлса, келсин-чи, кўрайлик», деганларида нозил бўлган.
И з о ҳ. Бу оятда қайта тирилиш ҳақ эканлиги очиқ мантиқ билан исботланмоқда — яъни, бир томчи сувдан шундай гўзал хилқатли инсонни яратишга қодир бўлган Аллоҳ таоло унинг жонсиз жасадига қайтадан жон ато этишга қодир эмасми?! Инсон эса ўзининг нимадан яратилганини унутиб Яратганга қарши хусумат қилиб юрибди.