И з о ҳ. Бу ояти каримада киши мен мўмин-мусулмонман деб хотиржам бўлиб қолишидан етук қурқитув бор. Мусулмон киши ўзига бирон мусибат келиб, натижада иймонидан ажралиб қолиши мумкинлигидан хавфда бўлиши ва ҳар доим «Эй қалбларни буриб ўзгартиргувчи Зот, қалбимни Динингда мустаҳкам собит қил», дея дуода бўлмоғи лозим. Шунингдек, фитна замонларида ҳар турли ёмонликлардан қутулишга ҳаракат қилиши ва амалда бардавом бўлиши лозим. Негаки, киши иймон-эътиқодда ҳар қанча юксак мақомда бўлса ҳам саломат қолиши қатъий эмасдир.