કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેકી ભાષામાં અનુવાદ - અલાઉદ્દીન મન્સૂર

Фатҳ

external-link copy
1 : 48

إِنَّا فَتَحۡنَا لَكَ فَتۡحٗا مُّبِينٗا

1. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, Биз сизга очиқ-равшан фатҳ-ғалаба ато этдик. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 48

لِّيَغۡفِرَ لَكَ ٱللَّهُ مَا تَقَدَّمَ مِن ذَنۢبِكَ وَمَا تَأَخَّرَ وَيُتِمَّ نِعۡمَتَهُۥ عَلَيۡكَ وَيَهۡدِيَكَ صِرَٰطٗا مُّسۡتَقِيمٗا

2. Токи Аллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гуноҳларингиз)ни мағфират қилиши учун ва сизга Ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни Тўғри Йўлга ҳидоят қилиши учун info
التفاسير:

external-link copy
3 : 48

وَيَنصُرَكَ ٱللَّهُ نَصۡرًا عَزِيزًا

3. ҳамда Аллоҳ сизга қудратли ёрдам бериши учун (сизга очиқ фатҳ ато этдик). info

И з о ҳ. Сура мана шундай файзи илоҳий — кечмиш-келмиш барча гуноҳларни мағфират қилиш, илоҳий неъматларни комил қилиб бериш, Тўғри Йўлга ҳидоят, Аллоҳ таоло томонидан бериладиган Қудратли мадад ва очиқ-равшан фатҳ-ғалабани эълон қилиш билан бошланди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ушбу сура нозил бўлганида, «Бу кеча менга дунё ва ундаги бор нарсадан суюклироқ бўлган бир сура нозил қилинди», деган эканлар. Хўш, мазкур ғалаба қандай ғалаба эди? Ислом тарихидан маълумки, Ҳижрий олтинчи сананинг охирида (милодий 627 йилда) Расулуллоҳ ўзларининг бир ярим мингга яқин саҳобалари билан Умра (суннат бўлган ҳаж ибодати) қилиш ниятида Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррамага қараб йўл оладилар. Улар уруш ғаразида кетмаётганларини билдириш учун Маккага етиб борганларида қурбонлиқ қилиш учун олган чорва ҳайвонларини олдиларига солиб ҳайдаб борадилар. Лекин мусулмонлар Макка яқинидаги Ҳудайбийя деб номланган бир водийга етиб келганларида мушриклар уларни Байтуллоҳга киришдан тўсадилар. Шунда Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом мақсадлари Макка шаҳрини эгаллаб олиш эмас, балки Каъбатуллоҳни зиёрат-тавоф қилиб қайтиб чиқиб кетиш эканлигини етказиш учун Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бошлиқ бир гуруҳ элчиларни Макка катталари олдига юборганларида улар Усмонни ҳибсга оладилар, лекин Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга мушриклар Усмонни қатл қилдилар, деган хабар боради. Шунда Расулуллоҳ саҳобаларни Маккани фатҳ этиш учун байъат-қасамёд қилишга чақирганларида, уларнинг барчалари байъат қиладиларки, бу ҳақда сура давомида алоҳида ҳикоя қилинади. Мусулмонларнинг қасамёдларини эшитиб даҳшатга тушиб қолган мушриклар ўз одамларини Ҳудайбийяга жўнатиб, бу йил мусулмонларни Каъбатуллоҳга йўлатмасликларини ва агар рози бўлсалар, келгуси йилда ўзлари мусулмонларга бемалол зиёрат қилишлари учун Маккани бўшатиб беришларини билдириб, сулҳ таклиф қиладилар. Пайғамбаримиз бу таклифни қабул қиладилар ва бу сулҳ дини Ислом тарихидаги бурилиш нуқталаридан бири бўлиб қолади. Чунки бундан бор-йўғи бир йил олдин мусулмонларни Ер юзидан йўқ қилиб юбориш ғаразида жуда катта лашкар билан Мадинага борган Макка мушриклари бугунга келиб уларга қарши урушиш у ёқда турсин, ўзлари яраш таклиф қилмоқда эдиларки, бу ўз моҳият эътибори билан Ислом динининг Ҳақ ва ўлмайдиган бир дин эканлигини эътироф этиш эди. Бу сулҳнинг Маккадаги ва бошқа атроф-жавонибдаги одамларга жуда катта таъсири бўлиб, мусулмонларнинг улар билан бевосита мулоқот қилишлари ва Исломга даъват этишлари натижасида минглаб кишилар бу ҳақ динга иймон келтирадилар.

التفاسير:

external-link copy
4 : 48

هُوَ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ ٱلسَّكِينَةَ فِي قُلُوبِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ لِيَزۡدَادُوٓاْ إِيمَٰنٗا مَّعَ إِيمَٰنِهِمۡۗ وَلِلَّهِ جُنُودُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمٗا

4. У (Аллоҳ) ўз иймон-ишончларига яна ишонч қўшишлари учун мўминларнинг дилларига сакинат-ором туширган Зотдир. Осмонлар ва Ер қўшинлари (яъни, коинотдаги барча жонзот ва кучлар) ёлғиз Аллоҳникидир. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 48

لِّيُدۡخِلَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَا وَيُكَفِّرَ عَنۡهُمۡ سَيِّـَٔاتِهِمۡۚ وَكَانَ ذَٰلِكَ عِندَ ٱللَّهِ فَوۡزًا عَظِيمٗا

5. У мўмин ва мўминаларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритиш учун ва улардан ёмонлик-гуноҳларини ўчириш учун (уларнинг дилларини Ўзи буюрган, кофирларга қарши жиҳод қилиш каби ҳукмлардан таскин-ором оладиган қилиб қўйди). Ва бу Аллоҳ наздида улуғ бахт бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 48

وَيُعَذِّبَ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱلۡمُنَٰفِقَٰتِ وَٱلۡمُشۡرِكِينَ وَٱلۡمُشۡرِكَٰتِ ٱلظَّآنِّينَ بِٱللَّهِ ظَنَّ ٱلسَّوۡءِۚ عَلَيۡهِمۡ دَآئِرَةُ ٱلسَّوۡءِۖ وَغَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡ وَلَعَنَهُمۡ وَأَعَدَّ لَهُمۡ جَهَنَّمَۖ وَسَآءَتۡ مَصِيرٗا

6. Ва Аллоҳ ҳақида (У Ўз пайғамбарига ва мўминларга ғалаба бермайди, деб) ёмон гумон қилгувчи мунофиқ ва мунофиқаларни ҳамда мушрик ва мушрикаларни азоблаш (учун мўминларни уларга қарши жиҳод қилишга буюрди). Уларнинг устига ҳалокат балоси тушгувчидир. Аллоҳ улардан дарғазаб бўлди, уларни лаънатлади ва улар учун жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Нақадар ёмон жойдир у! info
التفاسير:

external-link copy
7 : 48

وَلِلَّهِ جُنُودُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا

7. Осмонлар ва Ер қўшинлари Аллоҳникидир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 48

إِنَّآ أَرۡسَلۡنَٰكَ شَٰهِدٗا وَمُبَشِّرٗا وَنَذِيرٗا

8. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, Биз сизни (Қиёмат Кунида барча умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (у кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи қилиб юборгандирмиз. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 48

لِّتُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَتُعَزِّرُوهُ وَتُوَقِّرُوهُۚ وَتُسَبِّحُوهُ بُكۡرَةٗ وَأَصِيلًا

9. (Эй инсонлар, Биз бу пайғамбарни) сизлар Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига иймон келтиришларингиз учун ва У зотни улуғлаб, эҳтиром қилишларингиз ҳамда эрта-ю кеч Уни поклаб, тасбеҳ айтишларингиз учун (юбордик). info
التفاسير: