કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેકી ભાષામાં અનુવાદ - અલાઉદ્દીન મન્સૂર

Такосур

external-link copy
1 : 102

أَلۡهَىٰكُمُ ٱلتَّكَاثُرُ

1. (Эй инсонлар), сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш машғул қилди! info
التفاسير:

external-link copy
2 : 102

حَتَّىٰ زُرۡتُمُ ٱلۡمَقَابِرَ

2. Сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга киргунларингизча сизларни мол-дунё тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!) info

И з о ҳ. Дарҳақиқат, бутун ҳаётларида Аллоҳ таолога бирор кун ибодат қилмасдан мол-дунёга сиғиниб ўтадиган кимсалар жуда кўпдир. Бу хусусда Пайғамбаримизнинг Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадислари ўта ибратлидир: «Маййитнинг-ўликнинг ортидан уч нарса эргашиб боради ва кейин у учовидан иккиси қайтиб кетади, бири эса ўлик билан бирга қолади — унга бола-чақаси, мол-дунёси ва шу дунёда қилган амаллари эргашиб боради-да, сўнгра бола-чақаси ва мол-дунёси яна қайтиб кетади, қилиб ўтган амаллари эса у билан бирга қабрда қолади».

التفاسير:

external-link copy
3 : 102

كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ

3. Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар! info
التفاسير:

external-link copy
4 : 102

ثُمَّ كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ

4. Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 102

كَلَّا لَوۡ تَعۡلَمُونَ عِلۡمَ ٱلۡيَقِينِ

5. Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди, (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)! info
التفاسير:

external-link copy
6 : 102

لَتَرَوُنَّ ٱلۡجَحِيمَ

6. Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар! info
التفاسير:

external-link copy
7 : 102

ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيۡنَ ٱلۡيَقِينِ

7. Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар! info
التفاسير:

external-link copy
8 : 102

ثُمَّ لَتُسۡـَٔلُنَّ يَوۡمَئِذٍ عَنِ ٱلنَّعِيمِ

8. Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар. info
التفاسير: