И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло мўминлар билан кофирлар ҳеч қачон баробар бўлмасликларини аниқ далиллар билан баён этди ва тақводор мўминларнинг борар жойларини ҳам, кофирларнинг топажак оқибатларини ҳам жонли лавҳалар билан тасвирлаб берди. Энди қуйидаги оятларда сўз мунофиқлар ва уларнинг кирдикорлари ҳақида боради.
И з о ҳ. Яъни Аллоҳ таолонинг оят-мўъжизаларидан панд-насиҳат олиб Тўғри Йўлда юришни истаган киши Қиёмат соати келиб қолишидан илгари панд-насиҳат олсин. Чунки у соат келиб қолгач, қилинган тавба-тазарруънинг ҳеч қандай фойдаси йўқдир. Дарвоқеъ, Қиёмат яқинлигининг аломатлари кўриниб қолди. Ўзлар ётга, оғайнилар ёвга айланиши, улуғлар камайиб, пасткаш-тубан кимсалар кўпайиши ана шундай аломатлардандир.