ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم

شماره صفحه:close

external-link copy
38 : 3

هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُۥۖ قَالَ رَبِّ هَبۡ لِي مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةٗ طَيِّبَةًۖ إِنَّكَ سَمِيعُ ٱلدُّعَآءِ

Закариё Аллоҳ таолонинг Имрон қизи Марямга ноодатий тарзда ризқ берганини кўргач, ўзи қари, аёли эса туғмас бўлишига қарамай, унда бир фарзандли бўлиш умиди туғилиб, шундай деди: "Парвардигоро, менга бир солиҳ бола бер, Сен дуони Эшитгувчи ва ижобат қилгувчи Зотсан". info
التفاسير:

external-link copy
39 : 3

فَنَادَتۡهُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَهُوَ قَآئِمٞ يُصَلِّي فِي ٱلۡمِحۡرَابِ أَنَّ ٱللَّهَ يُبَشِّرُكَ بِيَحۡيَىٰ مُصَدِّقَۢا بِكَلِمَةٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَسَيِّدٗا وَحَصُورٗا وَنَبِيّٗا مِّنَ ٱلصَّٰلِحِينَ

Намоз ўқиб турган чоғида фаришталар унга нидо қилиб, шундай дедилар: "Аллоҳ сенга бир бола ҳақида хушхабар беряпти. Унинг номи Яҳё. Сифатларидан бири Аллоҳ тарафидан келган калимани, яъни, Ийсо ибн Марямнинг ўзига хос тарзда яратилганини тасдиқ этгувчи бўлмоғидир. Бу бола ўз қавмига илму ибодатда пешво бўлиб, ўзини шаҳватлардан, жумладан, аёллардан тияди. Ҳамма вақтини Парвардигорига ибодат қилишга бағишлайди ва айни пайтда солиҳлар қаторидаги пайғамбар бўлади". info
التفاسير:

external-link copy
40 : 3

قَالَ رَبِّ أَنَّىٰ يَكُونُ لِي غُلَٰمٞ وَقَدۡ بَلَغَنِيَ ٱلۡكِبَرُ وَٱمۡرَأَتِي عَاقِرٞۖ قَالَ كَذَٰلِكَ ٱللَّهُ يَفۡعَلُ مَا يَشَآءُ

Яҳё ҳақидаги хушхабарни эшитган Закариё: "Парвардигорим, ўзим чол бўлиб қолган бўлсам, аёлим туғмас бўлса, менга қаёқдан бола бўлсин", деди. Аллоҳ таоло унга шундай жавоб берди: "Қарилигинг ва аёлингнинг туғмаслигига қарамасдан, Яҳёнинг дунёга келиши Аллоҳ таолонинг бошқа ноодатий яратишлари кабидир. Зеро, Аллоҳ ҳар ишга Қодир ва Ўз илму ҳикмати ила истаган ишини қиладиган Зотдир". info
التفاسير:

external-link copy
41 : 3

قَالَ رَبِّ ٱجۡعَل لِّيٓ ءَايَةٗۖ قَالَ ءَايَتُكَ أَلَّا تُكَلِّمَ ٱلنَّاسَ ثَلَٰثَةَ أَيَّامٍ إِلَّا رَمۡزٗاۗ وَٱذۡكُر رَّبَّكَ كَثِيرٗا وَسَبِّحۡ بِٱلۡعَشِيِّ وَٱلۡإِبۡكَٰرِ

Закариё деди: "Парвардигоро, аёлимнинг мендан ҳомиладор бўлганига бир белги бергин!" Аллоҳ деди: "Белги шуки, ўзинг соппа-соғдек кўринасан-у, аммо уч кеча-кундуз одамлар билан гаплаша олмай қоласан. Фақат имо-ишора қила оласан, холос. Эртаю кеч Аллоҳни зикр қилиш ва Унга тасбеҳ айтишни кўпайтир". info
التفاسير:

external-link copy
42 : 3

وَإِذۡ قَالَتِ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَٰمَرۡيَمُ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصۡطَفَىٰكِ وَطَهَّرَكِ وَٱصۡطَفَىٰكِ عَلَىٰ نِسَآءِ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Малоикалар Марям алайҳассаломга шундай дегандилар: "Олийжаноб хислатларинг туфайли Аллоҳ сени ўз замонангдаги дунё аёллари орасидан танлаб олди ва сендан айбу нуқсонларни аритди". info
التفاسير:

external-link copy
43 : 3

يَٰمَرۡيَمُ ٱقۡنُتِي لِرَبِّكِ وَٱسۡجُدِي وَٱرۡكَعِي مَعَ ٱلرَّٰكِعِينَ

(Яна дедилар:) "Эй Марям, узоқ намоз ўқи, Парвардигорингга сажда қил ва рукуъ қилувчи солиҳ бандалар билан бирга рукуъ қил". info
التفاسير:

external-link copy
44 : 3

ذَٰلِكَ مِنۡ أَنۢبَآءِ ٱلۡغَيۡبِ نُوحِيهِ إِلَيۡكَۚ وَمَا كُنتَ لَدَيۡهِمۡ إِذۡ يُلۡقُونَ أَقۡلَٰمَهُمۡ أَيُّهُمۡ يَكۡفُلُ مَرۡيَمَ وَمَا كُنتَ لَدَيۡهِمۡ إِذۡ يَخۡتَصِمُونَ

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Закариё ва Марям алайҳимассалом ҳақидаги бу гаплар ғайб хабарлари бўлиб, уларни сизга ваҳий қиляпмиз. Ўша пайтдаги олимлар ва солиҳлар Марямни тарбия қилишга ким ҳақли эканини аниқлаш учун талашиб-тортишганларида сиз у ерда бўлмагандингиз. Ўшанда улар қаламларини қуръа қилиб ташлагандилар ва Закариё алайҳиссалом ютиб чиққанди. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 3

إِذۡ قَالَتِ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَٰمَرۡيَمُ إِنَّ ٱللَّهَ يُبَشِّرُكِ بِكَلِمَةٖ مِّنۡهُ ٱسۡمُهُ ٱلۡمَسِيحُ عِيسَى ٱبۡنُ مَرۡيَمَ وَجِيهٗا فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِ وَمِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Фаришталар шундай дегандилар: "Эй Марям, Аллоҳ сенга отасиз туғилажак бир бола ҳақида хушхабар бермоқда. У Аллоҳнинг "бўл" деган сўзи билан Аллоҳнинг изни ила дунёга келади. Унинг номи Масиҳ Ийсо ибн Марям бўлади. Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мартабаси жуда улуғ бўлиб, Аллоҳ таолога муқарраблар (Аллоҳга яқин бандалар) сафидан жой олади". info
التفاسير:
از فواید آیات این صفحه:
• عناية الله تعالى بأوليائه، فإنه سبحانه يجنبهم السوء، ويستجيب دعاءهم.
Аллоҳ таоло Ўзининг дўстларига алоҳида эътибор қаратади. Уларни ёмонликлардан асрайди ва дуоларини ижобат қилади. info

• فَضْل مريم عليها السلام حيث اختارها الله على نساء العالمين، وطهَّرها من النقائص، وجعلها مباركة.
Марям алайҳиссаломнинг фазли буюк бўлди. Аллоҳ таоло у аёлни оламдаги бошқа аёллардан устун қилди, айбу нуқсонлардан поклади ва муборак айлади. info

• كلما عظمت نعمة الله على العبد عَظُم ما يجب عليه من شكره عليها بالقنوت والركوع والسجود وسائر العبادات.
Аллоҳнинг бандага ато этаётган неъматлари катталашгани сайин банда ҳам дуо, рукуъ, сажда ва бошқа ибодатлар билан унинг шукрини адо этиши лозим. info

• مشروعية القُرْعة عند الاختلاف فيما لا بَيِّنة عليه ولا قرينة تشير إليه.
Ихтилоф чиқиб, бир тарафнинг ҳақлигига ҳеч қандай ҳужжат ва асос топилмаганда қуръа ташлаш шариатдандир. info