ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی - علاءالدین منصور

external-link copy
64 : 11

وَيَٰقَوۡمِ هَٰذِهِۦ نَاقَةُ ٱللَّهِ لَكُمۡ ءَايَةٗۖ فَذَرُوهَا تَأۡكُلۡ فِيٓ أَرۡضِ ٱللَّهِۖ وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٖ فَيَأۡخُذَكُمۡ عَذَابٞ قَرِيبٞ

64. «Эй қавмим, мана бу Аллоҳ (юборган) туя сизлар учун оят-мўъжиза бўлиб келди. Бас, уни Аллоҳнинг Ерида еб-ичиб юрган ҳолида қўйиб юборинглар ва унга бирон ёмонлик етказманглар, акс ҳолда сизларни яқин азоб ушлар». info

И з о ҳ. Солиҳ пайғамбарнинг қавмлари у зотдан ҳақ пайғамбар эканликларини тасдиқлайдиган бирон мўъжиза кўрсатишни талаб қилганларида, пайғамбар уларнинг кўз ўнгларида бир харсанг тошни тирик туяга айлантириб қўядилар ва уни сўймай-ўлдирмай ўз ҳолига ташлаб қўйишларини буюрадилар. Акс ҳолда, бошларига бало келиши ҳақида огоҳлантирадилар.

التفاسير: