(Уламоларимиз, «она китоб»дан мурод Лавҳул Маҳфуз, деганлар. Демак, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги Лавҳул Маҳфузда сақланган. Бу эса, уни Аллоҳ таоло нақадар зўр қадрлаганини кўрсатади.)
(Яъни, Қуръонни булар қабул қилмас экан, майли, юраверсинлар, деб уни бошқаларга томон буриб юборсак бўладими?! Йўқ, Бизнинг одатимиз бундай эмас. Асл одатимизни билиш учун ўтган Пайғамбар ва умматларнинг ҳолига бир назар солинг!)
(Аллоҳ сизга Ерни чақалоқнинг бешигидек қулай қилиб, Ер юзида йўллар ҳам яратиб қўйди. Шоядки, бу ҳақиқатларни тушуниб, инсофга келиб ҳидоят йўлига юрсангиз.)