আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - উজবেক অনুবাদ - মৰ্কজ ৰুৱাদুত তাৰ্জামাহ

পৃষ্ঠা নং:close

external-link copy
138 : 7

وَجَٰوَزۡنَا بِبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٱلۡبَحۡرَ فَأَتَوۡاْ عَلَىٰ قَوۡمٖ يَعۡكُفُونَ عَلَىٰٓ أَصۡنَامٖ لَّهُمۡۚ قَالُواْ يَٰمُوسَى ٱجۡعَل لَّنَآ إِلَٰهٗا كَمَا لَهُمۡ ءَالِهَةٞۚ قَالَ إِنَّكُمۡ قَوۡمٞ تَجۡهَلُونَ

Бани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Улар бутларига сиғиниб турган бир қавм олдидан ўтдилар ва: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо ясаб бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар». info
التفاسير:

external-link copy
139 : 7

إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ مُتَبَّرٞ مَّا هُمۡ فِيهِ وَبَٰطِلٞ مَّا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Албатта, анавилар ичида турган нарса ҳалокатдир ва қилаётган ишлари ботилдир. info
التفاسير:

external-link copy
140 : 7

قَالَ أَغَيۡرَ ٱللَّهِ أَبۡغِيكُمۡ إِلَٰهٗا وَهُوَ فَضَّلَكُمۡ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ

«Сизларга Аллоҳдан ўзгани худо қилиб берайми?! Ҳолбуки, У сизларни оламлардан афзал қилган Зот-ку!» – деди. info
التفاسير:

external-link copy
141 : 7

وَإِذۡ أَنجَيۡنَٰكُم مِّنۡ ءَالِ فِرۡعَوۡنَ يَسُومُونَكُمۡ سُوٓءَ ٱلۡعَذَابِ يُقَتِّلُونَ أَبۡنَآءَكُمۡ وَيَسۡتَحۡيُونَ نِسَآءَكُمۡۚ وَفِي ذَٰلِكُم بَلَآءٞ مِّن رَّبِّكُمۡ عَظِيمٞ

Сизларни ёмон азобларга қўяётган, ўғилларингизни ўлдириб, қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг! Бу ишда Парвардигорингиз тарафидан улуғ синов бордир. info
التفاسير:

external-link copy
142 : 7

۞ وَوَٰعَدۡنَا مُوسَىٰ ثَلَٰثِينَ لَيۡلَةٗ وَأَتۡمَمۡنَٰهَا بِعَشۡرٖ فَتَمَّ مِيقَٰتُ رَبِّهِۦٓ أَرۡبَعِينَ لَيۡلَةٗۚ وَقَالَ مُوسَىٰ لِأَخِيهِ هَٰرُونَ ٱخۡلُفۡنِي فِي قَوۡمِي وَأَصۡلِحۡ وَلَا تَتَّبِعۡ سَبِيلَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ

Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Сўнгра уни яна ўн (кеча) билан тўлдирдик. Бас, Парвардигорининг белгилаган вақти тўла қирқ кеча бўлди. Мусо акаси Ҳорунга деди: «Қавмим устида менинг ўринбосарим бўлгин ва (ёмон иш қилсалар), тузатгин. Бузғунчиларнинг йўлига эргашмагин». info
التفاسير:

external-link copy
143 : 7

وَلَمَّا جَآءَ مُوسَىٰ لِمِيقَٰتِنَا وَكَلَّمَهُۥ رَبُّهُۥ قَالَ رَبِّ أَرِنِيٓ أَنظُرۡ إِلَيۡكَۚ قَالَ لَن تَرَىٰنِي وَلَٰكِنِ ٱنظُرۡ إِلَى ٱلۡجَبَلِ فَإِنِ ٱسۡتَقَرَّ مَكَانَهُۥ فَسَوۡفَ تَرَىٰنِيۚ فَلَمَّا تَجَلَّىٰ رَبُّهُۥ لِلۡجَبَلِ جَعَلَهُۥ دَكّٗا وَخَرَّ مُوسَىٰ صَعِقٗاۚ فَلَمَّآ أَفَاقَ قَالَ سُبۡحَٰنَكَ تُبۡتُ إِلَيۡكَ وَأَنَا۠ أَوَّلُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Мусо ваъдалашган вақтимизда келиб, Парвардигори унга гапиргач, у: «Парвардигорим, менга (жамолингни) кўрсат, Сенга бир қарай», деди. У деди: «Сен Мени ҳаргиз кўролмайсан. Аммо мана бу тоққа қара. Агар у ўз ўрнида тура олса, сен ҳам Мени кўрасан». Парвардигори тоққа тажаллий қилган эди, уни майда-майда қилиб ташлади ва Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ўзига келганидан кейин эса деди: «Пок Парвардигор, Ўзингга тавба қилдим. Энди мен иймон келтирувчиларнинг пешқадамиман». info
التفاسير: