আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - আল-মুখতাচাৰ ফী তাফছীৰিল কোৰআনিল কাৰীমৰ উজবেক অনুবাদ

Ҳадид

ছুৰাৰ উদ্দেশ্য:
الترقي بالنفوس للإيمان والإنفاق في سبيل الله.
Қалбларни иймон сари, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш сари юксалтириш. info

external-link copy
1 : 57

سَبَّحَ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ

Аллоҳнинг осмонлару ердаги ҳамма махлуқотлари У Зотга тасбеҳ айтди. У ҳаммадан ғолиб, азиз ва ҳар бир яратишини, тақдирини ҳикмат билан қиладиган ҳаким Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 57

لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ

Осмонлару ернинг мулки Уникидир. Истаган одамига жон беради. Истаган одамининг жонини олади. У ҳар нарсага Қодирдир. Қўлидан келмайдиган бирон иш йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 57

هُوَ ٱلۡأَوَّلُ وَٱلۡأٓخِرُ وَٱلظَّٰهِرُ وَٱلۡبَاطِنُۖ وَهُوَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٌ

У энг аввалдиргки, Ундан аввал ҳеч нарса йўқ. У энг охирдирки, Ундан кейин ҳеч нарса йўқ. У энг зоҳирдирки, Унинг устида ҳеч нарса йўқ. У яқиндирки, бандага Ундан яқин ҳеч нарса йўқ. У ҳар бир нарсани Билгувчидир. Бирон нарса Унинг эътиборидан четда қолмас. info
التفاسير:
এই পৃষ্ঠাৰ আয়াতসমূহৰ পৰা সংগৃহীত কিছুমান উপকাৰী তথ্য:
• شدة سكرات الموت وعجز الإنسان عن دفعها.
Ўлим талвасалари ўта шиддатли бўлади. Инсон уларни даф қила олмайди. info

• الأصل أن البشر لا يرون الملائكة إلا إن أراد الله لحكمة.
Аслида инсон зоти фаришталарни кўра олмайди. Фақат Аллоҳ хоҳласагина кўради ва бу иш остида бир ҳикмат бўлади. info

• أسماء الله (الأول، الآخر، الظاهر، الباطن) تقتضي تعظيم الله ومراقبته في الأعمال الظاهرة والباطنة.
Аллоҳнинг Аввал, Охир, Зоҳир ва Ботин исмлари У Зотни улуғлашни тақозо этади ҳамда У Зотнинг зоҳирий ва ботиний ҳамма ишларни кузатиб туришини англатади. info