আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - আল-মুখতাচাৰ ফী তাফছীৰিল কোৰআনিল কাৰীমৰ উজবেক অনুবাদ

external-link copy
11 : 42

فَاطِرُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ جَعَلَ لَكُم مِّنۡ أَنفُسِكُمۡ أَزۡوَٰجٗا وَمِنَ ٱلۡأَنۡعَٰمِ أَزۡوَٰجٗا يَذۡرَؤُكُمۡ فِيهِۚ لَيۡسَ كَمِثۡلِهِۦ شَيۡءٞۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ

Аллоҳ осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зотдир. У сизларни ҳам, туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонларини ҳам жуфт-жуфт қилиб яратди. Шу жуфтлик орқали кўпаясизлар. Ўзларингиз уйланасизлар, турмуш қурасизлар. Ҳайвонларнинг эса гўштларидан, сутларидан, юнгларидан фойдаланиб яшайсизлар. Аллоҳга махлуқотларидан биронтаси ўхшаш эмас. У бандаларининг айтаётган гапларини эшитиб, қилаётган ишларини кўриб тургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотнинг эътиборидан четда қолмайди ва яқинда бандаларини қилган амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди. info
التفاسير:
এই পৃষ্ঠাৰ আয়াতসমূহৰ পৰা সংগৃহীত কিছুমান উপকাৰী তথ্য:
• دين الأنبياء في أصوله دين واحد.
Асл эътибори билан ҳамма пайғамбарларнинг дини бир дин. info

• أهمية وحدة الكلمة، وخطر الاختلاف فيها.
Якдиллик, бирдамлик ўта муҳим. Ихтилоф, тарқоқлик эса ўта хатарли. info

• من مقومات نجاح الدعوة إلى الله: صحة المبدأ، والاستقامة عليه، والبعد عن اتباع الأهواء، والعدل، والتركيز على المشترك، وترك الجدال العقيم، والتذكير بالمصير المشترك.
Даъват муваффақият қозониши учун қуйидаги омиллар ўта муҳим: тўғри йўл танлаш, барқарор бўлиш, ҳавойи нафсларга эргашмаслик, адолат қилиш, муштаракликка алоҳида эътибор қаратиш, муштарак оқибатни эслатиш ва кераксиз талашиб-тортишишни тарк этиш. info