আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - আল-মুখতাচাৰ ফী তাফছীৰিল কোৰআনিল কাৰীমৰ উজবেক অনুবাদ

পৃষ্ঠা নং:close

external-link copy
158 : 3

وَلَئِن مُّتُّمۡ أَوۡ قُتِلۡتُمۡ لَإِلَى ٱللَّهِ تُحۡشَرُونَ

Ўлишингиз ёки ўлдирилишингиз қайси ҳолатда бўлмасин, ҳаммангиз ёлғиз Аллоҳнинг ҳузурига қайтасиз ва аммалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни оласиз. info
التفاسير:

external-link copy
159 : 3

فَبِمَا رَحۡمَةٖ مِّنَ ٱللَّهِ لِنتَ لَهُمۡۖ وَلَوۡ كُنتَ فَظًّا غَلِيظَ ٱلۡقَلۡبِ لَٱنفَضُّواْ مِنۡ حَوۡلِكَۖ فَٱعۡفُ عَنۡهُمۡ وَٱسۡتَغۡفِرۡ لَهُمۡ وَشَاوِرۡهُمۡ فِي ٱلۡأَمۡرِۖ فَإِذَا عَزَمۡتَ فَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَوَكِّلِينَ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳнинг буюк раҳмати билан саҳобаларингизга нисбатан гўзал хулқли, хушмуомала бўлдингиз. Агар гапингизда ҳам, амалингизда ҳам қўпол, дағал, тошбағир бўлганингизда ҳаммаси атрофингиздан тирқираб кетарди. Шундай экан, уларнинг сизга нисбатан қилаётган айбу нуқсонларини кечириб юборинг ва уларга мағфират тиланг. Машварат зарур бўлган ўринларда уларнинг фикрларини сўранг. Машваратдан сўнг аниқ бир қарорга келгач, Аллоҳга таваккал қилиб, олға юраверинг. Аллоҳ таваккал қилувчиларни яхши кўради, уларни қўллаб-қувватлайди, уларга муваффақият ато этади. info
التفاسير:

external-link copy
160 : 3

إِن يَنصُرۡكُمُ ٱللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمۡۖ وَإِن يَخۡذُلۡكُمۡ فَمَن ذَا ٱلَّذِي يَنصُرُكُم مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ

Аллоҳ Ўз мадади ва нусрати ила сизларни қўллар экан, бутун ер юзи бир бўлиб келганда ҳам ҳеч қандай куч сизларни енга олмайди. Агар Аллоҳ мададини тўхтатиб, ўзингизни ўзингизга ташлаб қўйса, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким сизларга мадад қўлини узатолмайди. Бас, нусрат ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир. Шундай экан, мўминлар ёлғиз Аллоҳгагина суянсинлар, таянсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
161 : 3

وَمَا كَانَ لِنَبِيٍّ أَن يَغُلَّۚ وَمَن يَغۡلُلۡ يَأۡتِ بِمَا غَلَّ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ ثُمَّ تُوَفَّىٰ كُلُّ نَفۡسٖ مَّا كَسَبَتۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ

Ҳеч бир пайғамбарнинг ўлжадан Аллоҳ белгилаб қўйган миқдоридан ортиғини хиёнат билан олиши асло жоиз эмас. Ким шу ишни қилса, Қиёмат кунида ўша олган нарсасини кўтариб, халқ олдига келади ва шарманда бўлади. Кейин ҳар бир жон қилган амалига яраша жазо ёки мукофотини тўла қилиб олади. Уларга зулм қилинмайди - гуноҳлари кўпайтирилмайди, савоблари камайтирилмайди. info
التفاسير:

external-link copy
162 : 3

أَفَمَنِ ٱتَّبَعَ رِضۡوَٰنَ ٱللَّهِ كَمَنۢ بَآءَ بِسَخَطٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَمَأۡوَىٰهُ جَهَنَّمُۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِيرُ

Аллоҳнинг наздида Унинг ризосига олиб борадиган иймон ва солиҳ амалга ошно бўлган одам Аллоҳга куфр келтириб, ёмон ишларни қилган, натижада Аллоҳнинг қаттиқ ғазабига гирифтор бўлган ва жаҳаннамда абадий қолган одам билан баробар эмас. Жаҳаннам нақадар ёмон, мудҳиш қароргоҳдир. info
التفاسير:

external-link copy
163 : 3

هُمۡ دَرَجَٰتٌ عِندَ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ بَصِيرُۢ بِمَا يَعۡمَلُونَ

Уларнинг мақом-мартабалари Аллоҳнинг наздида бу дунёда ҳам, охиратда ҳам баробар эмас. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини кўриб-билиб турибди. Ҳеч иш Аллоҳдан яширин эмас. Яқинда ҳамманинг амалига яраша жазо ёки мукофотини беради. info
التفاسير:

external-link copy
164 : 3

لَقَدۡ مَنَّ ٱللَّهُ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ إِذۡ بَعَثَ فِيهِمۡ رَسُولٗا مِّنۡ أَنفُسِهِمۡ يَتۡلُواْ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتِهِۦ وَيُزَكِّيهِمۡ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَإِن كَانُواْ مِن قَبۡلُ لَفِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٍ

Аллоҳ мўминларга яхшилик қилиб, неъматини ёғдириб, ўзларининг орасидан бир пайғамбарни юборди. Пайғамбарки, уларга Аллоҳнинг каломини ўқиб беради, Қуръону суннатни ўргатади, уларни ширк ва разил хулқлардан тозалайди. Улар шу пайғамбар юборилишидан олдин рушду ҳидоятдан бегона бўлиб, залолат зулматларида адашиб юрардилар. info
التفاسير:

external-link copy
165 : 3

أَوَلَمَّآ أَصَٰبَتۡكُم مُّصِيبَةٞ قَدۡ أَصَبۡتُم مِّثۡلَيۡهَا قُلۡتُمۡ أَنَّىٰ هَٰذَاۖ قُلۡ هُوَ مِنۡ عِندِ أَنفُسِكُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ

Эй мўминлар, Уҳуд жангида мағлуб бўлиб, мусибатга йўлиқсангизлар, сизлардан ҳалок бўлганлар сони Бадрдаги душманлардан ҳалок бўлганлар сонининг ярмича бўлса ҳам: "Биз мўмин бўла туриб, пайғамбар бизнинг орамизда бўла туриб мағлуб бўламизми", дейсизларми? Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Сизларга нима мусибат етган бўлса, ўзингиздан бўлди. Талашиб-тортишдингиз, Пайғамбарга бўйсунмадингиз". Аллоҳ ҳар ишга қодирдир. Ўзи истаган одамига ғалаба, истаган одамига мағлубият беради. info
التفاسير:
এই পৃষ্ঠাৰ আয়াতসমূহৰ পৰা সংগৃহীত কিছুমান উপকাৰী তথ্য:
• النصر الحقيقي من الله تعالى، فهو القوي الذي لا يحارب، والعزيز الذي لا يغالب.
Ҳақиқий ғалаба Аллоҳ таоло тарафидан берилади. У Зот Қудратлидирки, ҳеч ким унга қарши жанг қилолмас, Азиздирки, ҳеч кимса Ундан ғолиб бўлолмас. info

• لا تستوي في الدنيا حال من اتبع هدى الله وعمل به وحال من أعرض وكذب به، كما لا تستوي منازلهم في الآخرة.
Аллоҳнинг ҳидоятига эргашиб, унга амал қилганлар билан ҳидоятдан юз ўгириб, уни ёлғон дейдиганлар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам баробар эмаслар. info

• ما ينزل بالعبد من البلاء والمحن هو بسبب ذنوبه، وقد يكون ابتلاء ورفع درجات، والله يعفو ويتجاوز عن كثير منها.
Банда қандай балою меҳнатларга гирифтор бўлса, ҳаммаси гуноҳлари туфайли бўлади. Улар банданинг мартабасини кўтарадиган синов бўлиши ҳам мумкин. Аллоҳ кўп гуноҳларни кечиради, афв этади. info