আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - আল-মুখতাচাৰ ফী তাফছীৰিল কোৰআনিল কাৰীমৰ উজবেক অনুবাদ

পৃষ্ঠা নং: 19:2 close

external-link copy
127 : 2

وَإِذۡ يَرۡفَعُ إِبۡرَٰهِـۧمُ ٱلۡقَوَاعِدَ مِنَ ٱلۡبَيۡتِ وَإِسۡمَٰعِيلُ رَبَّنَا تَقَبَّلۡ مِنَّآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ

Эсланг, эй Пайғамбар, Иброҳим билан Исмоил Каъба пойдеворини кўтараётган пайтида эгилиб, камтарлик билан: "Парвардигоро, биздан амалларимизни, жумладан, мана шу уйни қураётганимизни қабул айла, Сен дуоларимизни эшитгувчи ва ниятларимиздан ҳам, қилаётган ишларимиздан ҳам огоҳ Зотсан", дегандилар. info
التفاسير:

external-link copy
128 : 2

رَبَّنَا وَٱجۡعَلۡنَا مُسۡلِمَيۡنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَآ أُمَّةٗ مُّسۡلِمَةٗ لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبۡ عَلَيۡنَآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ

Парвардигоро, бизни амрингга бўйсунадиганлардан, Сенга ҳеч кимни шерик қилмайдиганлардан қилгин. Зурриётимиздан ҳам Ўзингга таслим бўладиган авлодни насиб этгин. Бизга қандай ибодат қилиш йўлларини кўрсатгин. Тоат-ибодатларимиздаги айбу нуқсонларимизни кечиргин. Сен бандаларингдан тавбаларини қабул қиладиган, Раҳмли Зотсан. info
التفاسير:

external-link copy
129 : 2

رَبَّنَا وَٱبۡعَثۡ فِيهِمۡ رَسُولٗا مِّنۡهُمۡ يَتۡلُواْ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتِكَ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَيُزَكِّيهِمۡۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ

Парвардигоро, Исмоил зурриётига ўзларининг орасидан бир пайғамбар юборгинки, уларга Ўзинг нозил қилган оятларингни тиловат қилиб берсин, Қуръон ва суннатни ўргатсин ҳамда уларни ширк ва разолатдан покласин. Сен Кучли, Ғолиб ва ҳар бир ишингни ва ҳукмингни ҳикмат билан қиладиган Ҳакийм Зотсан. info
التفاسير:

external-link copy
130 : 2

وَمَن يَرۡغَبُ عَن مِّلَّةِ إِبۡرَٰهِـۧمَ إِلَّا مَن سَفِهَ نَفۡسَهُۥۚ وَلَقَدِ ٱصۡطَفَيۡنَٰهُ فِي ٱلدُّنۡيَاۖ وَإِنَّهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ لَمِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ

Иброҳим алайҳиссаломнинг динидан ўзига жабр қилиб, ҳақиқат ўрнига залолатни, азизлик турганда хорликни танлаган бефаросат, калтафаҳм одамларгина юз ўгиради. Биз уни бу дунёда пайғамбар ва дўст қилиб танладик, охиратда эса у Аллоҳ топширган вазифани адо этиб, олий мартабаларга эришган солиҳлар қаторидан жой олади. info
التفاسير:

external-link copy
131 : 2

إِذۡ قَالَ لَهُۥ رَبُّهُۥٓ أَسۡلِمۡۖ قَالَ أَسۡلَمۡتُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Ҳаялламай Исломга ошиққани учун Аллоҳ Иброҳимни (расул ва дўст қилиб) танлади. Парвардигори унга: "Холис Менгагина бандалик қил, Менгагина итоат эт", деганида, Иброҳим: "Бандаларнинг яратувчиси, ризқ беручиси ва ишларини бошқариб турувчиси бўлган Аллоҳга таслим бўлдим", деганди. info
التفاسير:

external-link copy
132 : 2

وَوَصَّىٰ بِهَآ إِبۡرَٰهِـۧمُ بَنِيهِ وَيَعۡقُوبُ يَٰبَنِيَّ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصۡطَفَىٰ لَكُمُ ٱلدِّينَ فَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسۡلِمُونَ

Иброҳим алайҳиссалом болаларига оламлар Парвардигорига таслим бўлишни васият қилди. Яъқуб алайҳиссалом ҳам худди шундай қилди. Иккаласи ҳам болаларини чақириб, шундай дедилар: "Аллоҳ сизларга Ислом динини ихтиёр этди. Энди то ўлим келгунига қадар уни маҳкам тутиб, зоҳирда ҳам, ботинда ҳам Аллоҳга мусулмон бўлиб ўтинглар". info
التفاسير:

external-link copy
133 : 2

أَمۡ كُنتُمۡ شُهَدَآءَ إِذۡ حَضَرَ يَعۡقُوبَ ٱلۡمَوۡتُ إِذۡ قَالَ لِبَنِيهِ مَا تَعۡبُدُونَ مِنۢ بَعۡدِيۖ قَالُواْ نَعۡبُدُ إِلَٰهَكَ وَإِلَٰهَ ءَابَآئِكَ إِبۡرَٰهِـۧمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِسۡحَٰقَ إِلَٰهٗا وَٰحِدٗا وَنَحۡنُ لَهُۥ مُسۡلِمُونَ

Ёки сизлар Яъқуб алайҳиссалом ўлими келган пайтда болаларидан: "Мен ўлганимдан кейин нимага ибодат қиласизлар", деб сўраган вақтида ўша ерда бўлиб, шу воқеанинг гувоҳи бўлдингларми? Ўшанда болалари: "Сизнинг ва ота-боболарингиз Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳи бўлмиш Аллоҳга ибодат қиламиз, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаймиз, ёлғиз Унинг Ўзига таслим бўламиз ва бўйсунамиз", дейишганди. info
التفاسير:

external-link copy
134 : 2

تِلۡكَ أُمَّةٞ قَدۡ خَلَتۡۖ لَهَا مَا كَسَبَتۡ وَلَكُم مَّا كَسَبۡتُمۡۖ وَلَا تُسۡـَٔلُونَ عَمَّا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Бу уммат бошқа миллатлар қатори ўтиб кетиб бўлди. Қилганини қилди. Яхши амал қилдими, ёмон амал қилдими, нима қилган бўлса, ўзига қилди. Уларнинг қилган ишлари учун сизлар жавобгар бўлмайсизлар. Сизларнинг қилган ишларингиз учун улар жавобгар бўлмайдилар. Ҳеч ким ҳеч кимнинг гуноҳи учун масъул бўлмайди. Ҳамма ўзи қилган ишига жавоб беради. Шундай экан, олдинги ўтганларнинг ишлари билан овора бўлиб, ўзларингизнинг амалларингизга бепарво бўлиб қолманглар. Зеро, одамга Аллоҳнинг раҳмати ва ўзининг қилган яхши амалидан бошқа ҳеч нарса асқотмайди. info
التفاسير:
এই পৃষ্ঠাৰ আয়াতসমূহৰ পৰা সংগৃহীত কিছুমান উপকাৰী তথ্য:
• المؤمن المتقي لا يغتر بأعماله الصالحة، بل يخاف أن ترد عليه، ولا تقبل منه، ولهذا يُكْثِرُ سؤالَ الله قَبولها.
Тақводор мўмин ўзининг солиҳ амалларига алданиб қолмайди. Аксинча, доим қабул бўлмай қолишидан қўрқиб туради. Шунинг учун Аллоҳдан қабул қилишини сўраб, тинимсиз дуо қилади. info

• بركة دعوة أبي الأنبياء إبراهيم عليه السلام، حيث أجاب الله دعاءه وجعل خاتم أنبيائه وأفضل رسله من أهل مكة.
Пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоси нақадар баракали бўлди. Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилиб, пайғамбарлар хотами ва афзали Муҳаммад алайҳиссаломни Макка аҳлидан чиқарди. info

• دين إبراهيم عليه السلام هو الملة الحنيفية الموافقة للفطرة، لا يرغب عنها ولا يزهد فيها إلا الجاهل المخالف لفطرته.
Иброҳим алайҳиссаломнинг дини инсон табиатига мувофиқ келадиган покиза миллат динидир. Ундан фақат ўз табиатига қарши чиқадиган нодон-жоҳилларгина юз ўгирадилар. info

• مشروعية الوصية للذرية باتباع الهدى، وأخذ العهد عليهم بالتمسك بالحق والثبات عليه.
Зурриётга ҳидоятга эргашишни васият қилишнинг, улардан ҳақиқатни маҳкам ушлаш ва унинг устида сабот билан туриш ҳақида аҳду паймон олишнинг машруълиги. info