വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ)

പേജ് നമ്പർ:close

external-link copy
13 : 96

أَرَءَيۡتَ إِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰٓ

Бу ман қилаётган кимсанинг Пайғамбар олиб келган ваҳийни ёлғонга чиқариб, ундан юз ўгиришига қаранг-а! Э, воҳ, у Аллоҳдан қўрқмайдими?! info
التفاسير:

external-link copy
14 : 96

أَلَمۡ يَعۡلَم بِأَنَّ ٱللَّهَ يَرَىٰ

Бу бандани намоздан тўсаётган кимса Аллоҳ таоло унинг қилмишларини кўриб тураётганини, У Зотдан бирон нарса махфий қолмаслигини билмайдими?! info
التفاسير:

external-link copy
15 : 96

كَلَّا لَئِن لَّمۡ يَنتَهِ لَنَسۡفَعَۢا بِٱلنَّاصِيَةِ

Ҳолат бу жоҳил ўйлаганидек эмас! Агар бандамизга озор бериш ва уни ёлғончига чиқаришдан тийилмаса, уни пешонасидан қаттиқ судраб жаҳаннамга улоқтирамиз. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 96

نَاصِيَةٖ كَٰذِبَةٍ خَاطِئَةٖ

Бу пешона эгасининг сўзи ёлғон, қилмиши гуноҳдир. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 96

فَلۡيَدۡعُ نَادِيَهُۥ

Уни пешонасидан тортиб дўзахга улоқтирганимизда азобдан қутқариб қолишлари учун дўстларини ва жамоасини ёрдамга чақираверсин. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 96

سَنَدۡعُ ٱلزَّبَانِيَةَ

Биз ҳам Аллоҳнинг буйруқларига қарши чиқмайдиган, буюрганини бажарадиган, қаттиққўл жаҳаннам посбонлари бўлган фаришталарни чақирамиз. Кўрсин-чи, бу иккала гуруҳдан қайси бири кучлироқ ва қодирроқ экан. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 96

كَلَّا لَا تُطِعۡهُ وَٱسۡجُدۡۤ وَٱقۡتَرِب۩

Ҳолат бу золим сизга бир ёмонлик еткизаман, деб тасаввур қилганидек эмас. Унинг буйруқларию тақиқларига итоат қилманг. Аллоҳга сажда қилинг, тоат-ибодатлар ила У Зотга яқинлашинг. Зеро, тоат-ибодатлар сизни У Зотга янада яқинлаштиради. info
التفاسير:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• فضل ليلة القدر على سائر ليالي العام.
Йилнинг барча кечаларидан қадр кечасининг афзаллиги. info

• الإخلاص في العبادة من شروط قَبولها.
Ибодатдаги холислик унинг қабул бўлиш шартларидан биридир. info

• اتفاق الشرائع في الأصول مَدعاة لقبول الرسالة.
Шаръий қоидаларнинг негизда бирлиги пайғамбарликни қабул қилишга ундовчи омилдир. info